Нуримов ғайратбек қадамбоевич билак нерви жарохати ва унинг асоратларини жаррохлик усулида даволаш 14. 00. 22 Травматология и ортопедия Тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Скачать 301,75 Kb.
НазваниеНуримов ғайратбек қадамбоевич билак нерви жарохати ва унинг асоратларини жаррохлик усулида даволаш 14. 00. 22 Травматология и ортопедия Тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
страница1/2
Дата конвертации27.09.2012
Размер301,75 Kb.
ТипДиссертация
Год2011
  1   2



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТРАВМАТОЛОГИЯ ВА ОРТОПЕДИЯ ИЛМИЙ ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 616.718.5/6-001.5-08/089




НУРИМОВ ҒАЙРАТБЕК ҚАДАМБОЕВИЧ




БИЛАК НЕРВИ ЖАРОХАТИ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИНИ ЖАРРОХЛИК УСУЛИДА ДАВОЛАШ


14.00.22 – Травматология и ортопедия


Тиббиёт фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ




Ташкент – 2011


Ушбу илмий иш Тошкент Тиббиёт Академияси травматология-ортопедия, ҲДЖ ва нейрохирургия кафедраси ва Республика ихтисослаштирилган бўғимлар ортопедияси ва қўл бармоқ жаррохлиги маркази(РИБОваҚБЖМ)да бажарилган



Илмий раҳбар:

тиббиёт фанлари доктори , профессор



Асилова Саодат Убайевна


Расмий оппонентлар:


тиббиёт фанлари доктори, профессор



Худойбердиев Кобилжон Турсунович


тиббиёт фанлари номзоди

Ирисметов Мурод Эргашевич



Етакчи ташкилот: Самарқанд

давлат тиббиёт институти











Диссертация ҳимояси «____» _________ 2011йилда соат ___ да ЎзРССВ Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти қошидаги Д 087.07.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлади.

Манзил: (100047, Тошкент ш., Тараққиёт кўчаси, 78).


Диссертация иши билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Травматология ва ортопедия илмий текшириш институтининг кутубхонасида танишиш мумкин (100047, г. Ташкент, Мусаханов кўчаси, 78 ўй).


Автореферат 2011й. «_____»________________ тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш котиби,

биология фанлари доктори, профессор: ШАМАНСУРОВА Л.И.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Кириш: Билак нерви жароҳати қўл фаолиятини деярли йўқолишига олиб келади, шунингдек жабрланувчининг меҳнат қобилиятини узоқ вақтга йўқолишига ва ҳаттоки турғун ногиронликка олиб келадиган сабабларидан биридир.

Елка ва билак жароҳатларида билак нервининг шикастланиши турли муаллифларнинг маълумотларига кўра қўл нервлари умумий жароҳатларининг 13-25% ни ташкил килади[Алиев М.А. ва бошқалар, 1998; Богов А.А., Ханнанова И.Г., Мубараков Р.Б., 2006]. Бу муаммони ўрганиш мақсадида кўплаб илмий тадқиқотлар ўтказилиши, илмий ишлар олиб борилишига қарамасдан, билак нерви жароҳатларини даволашдан кейинги асоратлар кўп учраб беморларнинг 67,3% ни ногиронликка олиб келмокда[Маматходжаев А.Н., 1994; Ломако Л.А., 1998; Оразалиев К.М., 2007]. Бундай юқори кўрсаткич бўлишининг сабаби жаррохларнинг шикастлардан кейинги турли муддатларда нерв-мушак аппаратида бўладиган патофизиологик ўзгаришларни инобатга олмаслик ва шунинг натижасида нотўғри даво усулини танланишидир[В.Г. Голубев, И.С. Косов ва бошқалар-2005; Золотова Ю.А., 2009].

Билак нервининг жароҳатидан кейин бирдан бир муҳим бўлган муаммолардан бири бу ҳаракат функциясини тикланишидир. Нерв устунини микрохирургик асбоблар қўллаган ҳолда тўғри тикланганда хам, хамма вақт кутилган натижа олинмайди. Беморларнинг кеч мурожаат қилиши, нерв устунларининг оғир ва қўшма жарохатлари, юқори сатҳларда кесилиши натижасида ҳаракат функциясининг тикланиш имконияти пасайиб боради. Пай мушак транспозициясининг турли хил вариантларини қўлланиши билак нерви асоратларини даволашдан кейин қўл ҳаракат функциясини ошишига имкон беради [Краснов А.Ф., Чернов А.П., 1991; Куклин И.А., Зеленин В.М., Осодоев В.П., Афаносов В.А.,1994; Ходжамурадов Г.М., Курбанов У.А.,-1998].

Мавжуд жарроҳлик усуллар билан ҳамиша ҳам мақсадга эришилмаган. Чунки билак нервининг анатомик бутунлигини тиклаган билан бутунлай тузалди деб бўлмайди. Шунинг учун анатомик ҳолатни тиклаш билан бирга кафт ва бармоқ бўғимларининг ҳаракат фаолиятини ҳам тиклаш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу вақтгача билак нерви жароҳатлардан кейин кечки даврларини даволашда қатъий бир фикрга келинмаган. Бир қанча мутахассислар бу жароҳатларни даволашда аутонейропластикадан фойдаланишни таъкидлашган [Богов А.А. ва бошқалар, 2006; Исмаилов Ж.Т. ва бошқалар, 2010; Kay S. et. All, 2009], бошқа бир мутахассислар аутонейропластиканинг натижа бермаслигини айтишади. Шу сабабли бу жароҳатларда пай - мушак транспозицияси усулида даволаш кераклигини айтишади[Ширяева Г.Н., Гришин И.Г., Полотнянко В.Н., 1998].

Травматология ва ортопедия амалиётида билак соҳасида пай мушак транспозицияси усуллари қўлланилиб келишига қарамасдан, охиригача ҳал қилинмаган муаммолари бор. Анъанавий усуллардан бири Ю.Ю. Джанелидзе усули қўл кафтини фаол ёзилишини таъминлашига қарамасдан, I бармоқни етарлича ёза олмайди, бу эса қўлнинг ушлаш фаолиятини тўлиқ тиклай олмайди. Jones R (1967) усули эса қўл кучини ва II-V бармоқларни етарлича тиклай олмайди. Клиник амалиётда кенг қўлланиб келаётган Merle d’ Aubiqne (1982) пай мушак транспозицияси яхши натижалар беради, бироқ бу усулда ҳам I бармоқни узоқлаштириш ҳаракати тўлиқ бўлмайди, шу билан бирга кафтни билак томонга девиацияси сақланиб қолади. Бу эса усулнинг функционал ва косметик кўриниши жиҳатидан камчилигидир [Минаев Т.Р. 1998; Қаюмходжаев А.А., Гуламов А.Б., 2006].

Шундай қилиб, билак нерви жароҳати ва унинг асоратларини жаррохлик усулида даволашнинг анъанавий усуллари камчиликлардан холи эмас, яъни жарроҳлик амалиётдан кейинги кафтни радиал девиациясини бартараф қила олмайди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари таянч ҳаракат тизимининиг кўп учрайдиган патологияларидан биридир. Ушбу касалликни ташхислаш ва клиникаси травматолог ва ортопедлар учун қийинчилик туғдирмайди. Шунга қарамасдан муаллифларнинг даволаш услуби бир хил эмас. Билак нерви жароҳати ва унинг асоратларини анъанавий усулларда даволаш натижалари ҳар доим ҳам травматолог ва ортопедларни қониқтирмай келмоқда. Шунинг учун беморларни даволашнинг маълум усулларини янада такомиллаштириш ва янги усулларни ишлаб чиқиш зарурияти туғилмоқда.

Адабиётларни таҳлил қилиш билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари билан беморларни консерватив ва жарроҳлик усулида даволашга бўлган қиёсий ёндашишни аниқлаштириш кераклигини кўрсатади.

Даволаш ва ташҳислашда, жарроҳлик амалиётидан кейинги реабилитацияга бўлган аниқ бир услубнинг йўқлиги, ўтказилган чора тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш ушбу ишнинг мақсади ва вазифасидир.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Илмий ишнинг мавзуси ТТА Илмий Кенгашида тасдиқланган (18.06.2007 йилдаги 12-сонли баённомасидан кўчирма).

Тадқиқот мақсади: Билак нерви жароҳати ва унинг асоратларини такомиллашган ташҳислаш, жарроҳлик усуллари ва реабилитация ўтказиш билан даволаш натижаларини яхшилаш.

Тадқиқот вазифалари:

1. Билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари клиник белгиларининг алгоритмини тузиш.

  1. Билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари турли сатҳлардаги жароҳатларига ва турли муддатлардаги асоратларига ультрасонография ва ЭНМГ ёрдамида ташҳис қўйиш орқали мақбул жарроҳлик усулларини танлаш

  2. Билак нерви жароҳати ва унинг асоратларида жароҳатланиш сатҳига қараб турли пай-мушак транспозициясини амалга ошириш.

  3. Жарроҳлик амалиётидан кейинги даврларда беморлар реабилитацияси усулларини ишлаб чиқиш.

5. Билак нерви жароҳатлари билан даволанган беморларда узоқ муддатли натижаларни ўрганиш.

Тадқиқот объекти ва предмети. ЎзР ССВ РИБОваҚБЖМ, ТТА II клиникаси шошилинч травматология бўлимида 1997 йилдан 2009 йиллар давомида билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари билан даволанган 107 бемор тадқиқот обекти ва предмети бўлиб хизмат қилди. Шундан 74 бемор муаллифнинг хусусий кузатувида бўлди.

Тадқиқот методлари. Иш ҳажмига билак нерви жароҳатлари ва унинг асоратларини умумий клиник текширув, электронейромиография, ултрасонография, динамометрик текширишлари киритилди.

Тадқиқот гипотезаси. Билак нерви ўзига хос бир қатор топографик-анатомик хусусиятларга (билак нервини елка суяги ўрта учлиги сохасида суякка бевосита тегиб ўтиши, билак юқори учлигида билак суяги бошчасига яқин жойлашиши ва бошқалар) эгалиги билан характерланади, бу хусусиятлар елка суяги синиб силжиганда, жгут қўйилганда, билак суяги бошчасида олиб борилаётган жаррохлик амалиётлари пайтида билак нервини кўпроқ шикастланишга олиб келади. Билак нерви ёпиқ жароҳатларида, агар нерв бутунлиги бузилмаган бўлса 6 ойгача консерватив даволанади. 6 ой ва ундан кейинги асоратларида жароҳатланиш сатҳига қараб турли хил жаррохлик усуллари қўлланилади.

Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар.

1. Ташхислаш ва даволашга бўлган қиёсий ёндашишни ўз ичига олган таклиф қилинаётган алгоритм, билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари бўлган ҳар бир беморда жарроҳлик амалиётининг энг мақбул усулини танлаш имкониятини беради.

2. Билак нерви жароҳатланиш сатҳига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган пай - мушак транспозицияси усули бажарилган жарроҳлик амалиётини яқин ва узоқ муддатдаги натижаларини яхшилайди.

Илмий янгилиги.

Билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари бўлган беморларни текшириш натижаларига асосан ишлаб чиқилган клиник алгоритм, билак нерви шикастланишларини эрта ташҳислаш ва қўл-бармоқлар фаолиятини тиклаш учун керакли даволаш усулини танлаш имконини беради.

Электронейромиография ва ультрасонографик тадқиқотлар негизида нерв устунларидаги анатомик ўзгаришлар аниқланди ва қайси жарроҳлик муолажасини ўтказиш маъқуллиги асослаб берилди.

Билак нерви шикастланишида беморларда такомиллаштирилган пай-мушак транспозицияси усули ишлаб чиқилди ва тадбиқ қилинди. Ушбу услуб ёрдамида амалга оширилган жарроҳлик натижалари кафтнинг билак томон девиациясини бартараф этишини ва қўл-бармоқларни фаол ёзиш функцияси яхшиланишини кўрсатиб берди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари билан беморларга ишлаб чиқилган клиник алгоритм асосида ўз вақтида ва аниқ ташҳислашни йўлга қўйилса, шу билан бирга замоноавий текшириш усуллари қўлланилса ижобий натижаларга эришилади. Биз таклиф қилган жарроҳлик усуллари билак нерви жароҳатидан кейинги асоратларидаги шакл бузилишларини тўлиқ бартараф қилиб, қўл ва бармоқ фаолиятини эрта тикланиш имконини беради ва умумий даволаш давомийлиги қисқартириб, қўл бармоқ бўғимларида контрактуралар ривожланишини олди олинади.

Ишлаб чиқилган янги усул афзалликлари билак нерви жароҳатлари ва унинг асоратлари билан беморларни даволашда ушбу усулларни кенг амалиётга тадбиқ қилишга замин яратади.

Тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этиш. Билак нерви шикастланганда ва асоратлар берган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш Тошкент Тиббиёт Академиясининг шошилинч травматология бўлими ва Республика ихтисослаштирилган бўғимлар ортопедияси ва қўл-бармоқ жарроҳлиги марказида татбиқ этилган

Ишнинг синовдан ўтиши. Диссертациянинг асосий ҳолатлари ҳақида қуйидаги конференция ва семинарларда муҳокама қилинди: «Қўлнинг шикастланиши ва касаллигини ташхислаш, даволаш ва реабилитациясининг замонавий технологиялари» халқаро илмий анжумани (Россия, Москва ш., 2007й.), Ўзбекистон травматолог-ортопедлари илмий жамиятида (2008 й. феврал, 2010 й. январга), -ТТАнинг травматология-ортопедия, ҲДЖ ва нейрохирургия кафедраси йиғилиши (2009 й.), ТТАнинг травматология-ортопедия, ҲДЖ ва нейрохирургия кафедраси ва неврология кафедралараро йиғилишида(2009 й.), ЎзР ССВ ТОИТИ ортопедия бўйича Муаммолар хайъати мажлисида (2010 й.), ЎзРССВ травматология-ортопедия ва нейрохирургия бўйича Республика Илмий кенгаш мажлиси (Тошкент, 2011й),

Натижаларнинг эълон қилинганлиги: Текширувлар натижалари бўйича мавзуси бўйича 17 та илмий иш чоп этилди, шулардан 3 таси илмий журналларда, 14 таси тезис, жумладан 4 таси хорижда ва 10 таси республика илмий – амалий анжуман материалларида чоп этилган. 2 ЭҲМ дастури №DGU 01550 «Билак нерв жароҳатларини ташхислаш ва даволаш усулини танлаш учун дастур » ва № DGU 01904 «Билак нерви жароҳатланганда панжа ва бармоқлар функциясининг бузилишини аниқлаш ва реабилитация босқичини танлаш учун дастур» бўйича патент олинди, «Билак нервининг фалажини даволаш усули» номли ихтирога № IAP 2006 0376 маълумотнома олинди;

Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация иши 139 бетдан иборат, компютерда терилди, кириш қисми, 4 боб, хотима, хулоса, амалиётга қўллаш учун кўрсатмалар, 25 та расм ва 16 та жадвал ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Адабиётлар рўйхати 187 та, 110 таси МДҲ, махаллий ва 77 таси хорижий адабиётлардан иборат.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ушбу илмий иш билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари билан даволанган 107 беморни ўрганишга асосланган. Ишга қуйидаги текширув усуллари киритилган: клиник, электронейромиографик, ультрасонографик ва динамометрик текширишлари.

Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги асосланган, мақсад ва вазифалар белгиланган, илмий янгилик ва амалий аҳамияти ёритилган, натижаларнинг жорий қилиниши ва апробацияси хақидаги маълумотлар келтирилган.

Биринчи боб. Билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари этиопатогенези, диагностикаси, даволашга бағишланган адабиётлар шарҳи – ушбу боб 5 қисмдан иборат. Биринчи қисмида билак нерви жароҳатларининг келиб чиқиш сабаблари ва жароҳат асоратлари кенг ёритилган. Адабиётларда ёритилишича елка суяги синишлари 10-15% ҳолларда билак нервининг жароҳатланиши билан кечиши кўрсатилган. Билак нерви жароҳатидан кейин 6-8 ойларда ёзувчи мушакларда дегенератив ўзгаришлар юзага келиши ва нерв жароҳатидан кейинги асоратлар 43,2% ҳолатда учраши баён қилинган.

Иккинчи қисмида билак нервининг анатомик-физиологик хусусиятлари ёритилган. Билак нерви анатомик жойлашиши жиҳатидан ўзига хос хусусиятларига эга бўлиб, шулардан бири елка ўрта учлигида нерв устунининг елка суягига бевосита тегиб ўтишидир. Бу билак нерви жароҳати ва унинг асоратларини кўп учрашида асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Учинчи қисмда билак нерви жароҳати таснифига асосланиб билак нерви жароҳатланиш турлари адабиётлар асосида ёритилган.

Тўртинчи қисмда билак нерви жароҳати ва унинг асоратларини клиник кечиши ва ташҳислашни анъанавий, шу билан бирга замонавий усуллари ҳақида етарлича маълумот келтирилган. Ультрасонографиянинг қўлланилиши ташҳислашда жуда керакли усуллардан бирига айланаётганлиги ёритиб ўтилган.

Бешинчи қисмда билак нерви жароҳати ва унинг асоратларини замонавий даволаш усуллари, шу кунгача қўлланилиб келаётган бошқа анъанавий пай мушак транспозиция усулларининг афзалликлари ва камчиликлари адабиётлардаги маълумотларга асосан таъкидлаб ўтилган.

Хулоса қилиб айтганда, билак нерви жароҳати ва унинг асоратлари жароҳатланиш сатҳига қараб клиник кечиши ўзига хослиги билан, ўзини клиник кечиши асоратларини бартараф қилинишни мураккаблиги билан билан ажралиб туради ва кейинги текширишларга мухтождир.

Иккинчи боб-«Билак нерви жарохатланган беморларни умумий тавсифи ва текшириш усуллари» 12 йил (1997-2009 йй.) давомида республикамизнинг 2 та клиникасида – РИБОваҚБЖМ, ТТА иккинчи клиникасининг шошилинч травматология бўлимида билак нерви жароҳатдан сўнгги ўзгаришлари ташхиси билан даволанган 107 та беморда ўрганилган.

Бошқа периферик нервлар жарохатидек билак нерви жароҳати хам эркакларда кўплаб учради ва асосан 16-45 ёшдаги мехнатга яроқли 82(76,6%) кишиларни ташкил қилди. Бу эса шу ёшдаги кишиларннг фаол мехнат жараёни билан машғул эканлигини кўрсатади.

Кузатишларимизда маиший жарохатлар 47,7%ни кўча жарохатлари 22,4% ни, ишлаб чиқариш жарохатлари 13,1%, ятроген жарохатлар 16,8%ни ташкил қилди.

Беморлар шикастлангандан сўнг, маълум вақт ўтгач марказимизга маслахат олиш, даволаниш ва реабилитация мақсадида мурожат этишган. Уларнинг кўпчилиги шахардаги бошка клиникаларда, хусусан Республикадаги турли кишлок, туман, вилоят касалхоналарида хамда қўшни Республикалар клиникалари ва шифохоналарида даволанган.

Режали равишда мурожат қилган беморларнинг 57%и жарохат олгандан кейин 6 ой ва ундан сўнг клиникамизга мурожат қилган. Шу сабабли, жаррохлик амалиёти бажарилиши ва реабилитация ўтказилишига қарамай асоратлар кузатилди. Бизда даволанган беморларнинг фақат 14(13,1%) жарохат олгандан кейин 1 ой мобайнида мурожат қилишган. Асосан улар яра битгандан кейин ва жарохат олгач қўл кафти осилиб қолгандан кейин мурожаат қилишди. Асосий беморлар 1 йилдан ошган вақтда шифохонага ётқизилган. Улар бунгача турли шифохоналарда консерватив ва жаррохлик амалиёти билан дваволанганлар.

Билак нервининг энг кўп жарохатлари билак юқори учлиги соҳасида 25 та (24,3%) беморда кузатилди. Бу эса мурожаат қилган беморларнинг кўпчилиги кесилган жарохатлар билан мурожаат қилган. Бу сохада билак нерви бир мунча юза жойлашади, юза ва чуқур тармоқлар беради. 23 та (21,5%) беморда елканинг ўрта учлиги соҳасидаги жароҳатланишлари учрайди. Бу шу билан изоҳланадики билак нерви спирал каналдан ўтишда тўғридан-тўғри елка суягига тегиб ўтади. Бу жароҳат елка суягининг ўрта учлиги синишларида ва жгут нотўғри қуйилганда бу шикастланиш вужудга келади. Кейинги энг юқори фоиз, бу 20 та (18,7%) беморда билак нервининг елка пастки учлиги соҳасида жароҳатланиши аниқланди. Бу шу билан изоҳланадики елка суягининг дистал қисмининг синишларида яни елка дўнгликлари синишларида ва силжишларида, репозиция вақтида нотўғри ҳаракатлар, операция жараёнида ножўя ҳаракатлар натижасида учрайдиган шикастланишлардир.

Билак нерви очиқ жарохатлари кесилган ёки санчилган характерда 47(52,6%) ва елка суяги синиши оқибатларида 21(23,6%) беморда аниқланди.

Текшириш усуллари: Беморларни текширишда электронейромиография, ультрасонография ва динамометрия усулларидан фойдаланилди.

Стимуляцияловчи электронейрмиография (ЭНМГ) текшириш усули даволанишдан олдин ва даволанишдан кейин 6- ой ва 2 йилда билак нерви шикастланган 16 ёшдан 62 ёшгача бўлган 45 та беморда олиб борилди.

Текширилувчи беморлар билак нерви жароҳатланиш сатҳига қараб 3 та гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳ елка юқори учлиги, иккинчи гурух елка пастки учлиги ва тирсак бўғими соҳаси ва 3 гуруҳ беморлар билак юқори учлиги соҳасида билак нерви жароҳатланган беморлар.

Билак нерви жарохатланган 22 та беморда ультрасонографик (УСГ) диагностика бажарилди.

Ультрасонография текшириши асосида билак нерви етишмовчилиги - чин диастазни аниқлаш мақсадида биз қуйидаги формуладан фойдаландик. DS = n+ l + р + d, бу ерда DS – чин диастаз; n – проксимал нерв устунидаги невромасининг бўйламасига чизиқли ўлчами; l – нерв фрагментлари орасидаги диастаз ўлчами; р – проксимал нерв фрагментининг патологик ўзгарган қисмини чизиқли ўлчови; d - дистал нерв фрагментининг патологик ўзгарган қисмини чизиқли ўлчови

Беморларда шикастланган қўл панжа сиқиш кучининг функционал динамометрияси хамда нерв-мушак тизимининг фаолиятини ўрганиш учун, билак ва панжа мушаклари фаолиятини бахолашда кенг қўлланиладиган лекин ҳозиргача кўп қўлланилиб келаётган - мануаль (қўл) динамометрия ёрдамида текширишлар ўтказилди.

Қўллар мушак гурухининг текширишларини 31 та беморнинг соғлом ва касал қўлларида, 3 та гуруҳга бўлиб, жарроҳлик амалиётидан олдин ва узоқ муддатдаги натижаларини ўрганиш вақтида текширилди.

Беморлар ёши: 15 ёшгача – 4 та, 16-25 ёш – 12 , 26-35 ёш – 16 та, 36 ёш ва ундан катта – 1 та.

Ўтказилган текшириш усуллари натижалари асосида биз қуйидаги хулосага келдик:

Шундай қилиб электронейромиография текшириш натижалари ва динамометрия кўрсаткичлари билак нерви жарохатланиш сатҳига боғлиқ бўлади. Билак нерви энг кўп жарохатланиши, бу елка сохасига тўғри келади, бу эса ўз навбатида билак нервини шу сохада суякка тегиб ўтиши билан тушунтирилади.

Учинчи боб – “Билак нерви жароҳатланган беморларнинг клиник кечинмаси ва уларни даволаш усулларибобида билак нерви жарохати ва унинг асоратлари клиник кечинмаси, консерватив ва жаррохлик усулида даволаш усуллари ёритилган.

Билак нерви жароҳатланган беморларни клиник белгилари ўрганилиб, клиник текшириш натижалари акс этган алгоритм ишлаб чиқилди. Дастур қўл панжаси ва бармоқларнинг билак нерви шикастланишининг истиқболлаш ва даволаш усулини танлаш учун мўлжалланган. Шикастланишларни эрта ташҳислаш, шикастланиш сатҳига қараб керакли даволашни танлаш, асоратларини камайтириш, қўл панжаси ва бармоқлар функциясини тиклаш имконини беради. «Билак нерви жароҳатларини ташҳислаш ва даволаш усулини танлаш учун дастур» (№ DGU 01550, Расмий ахборотнома №7 2008й.). Ишлаб чиқилган алгоритм 4 гуруҳга бўлиб ўрганилган 107 та билак нерви жароҳатланган беморларнинг клиник текшириш натижаларига асосланган.

Биринчи гуруҳ: 6 (5,6%) беморларда билак нерви қўлтиқ ости сохаси ва елка юқори учлигида шикастланган. Бундай беморларда билак нервини тўлиқ фалажи аниқланди ва қуйидаги клиник белгилар кузатилди.

- билак, панжа ва бармоқларни фаол ёзиши йўқ;

- кафт ва бармоқларни тўлиқ осилиб қолиши;

- қўл ёзилган ҳолда билакни супинация қилиши чекланган;

- ёзувчи тирсак рефлекси йўқолган.;

- кафтни фиксация қила олмаганлиги учун панжани мушт қила олмаган;

- елка, билакни билак суяги томонида яримда сезгини камайиши аниқлган.

-I, II бармоқлар ва III билак томони ярми кафт орқа юзасида сезгини йўқолиши кузатилган.

Иккинчи гуруҳ беморлар елка ўрта ва пастки учлиги сохасида билак нерви жарохатланган беморлар 43(40,1%) та беморда кузатилди. Бу гурух беморларида биринчи гурух беморларидан фарқли равишда тирсак бўғимида фаол ёзиш сақланган ва ёзувчи тирсак рефлекси сақланган. Елка сохасида сезги бузилмаган бўлди. Кафт осилган ҳолда бўлиб, I бармоқни узоқлаштира олмайди ва қўл панжасини ёза олмайди. Билакни супинация қила олмайди.

Учинчи гурух беморлар тирсак бўғими сохаси ва билак юқори учлиги сохасида билак нерви жарохатланган беморлар сони 41(38,3%) тани ташкил қилди. Бу гурух беморларда билакни супинация қилиш сақланган бўлади, билак ю/3лиги сохасида сезги бузилмаган бўлиши мумкин. Бу гурухдаги беморлар кафтни ёза оладилар, лекин бармоқларни ёза олмайдилар, кафт осилиши белгиси бўлмаслиги мумкин. Бемор бармоқларни бир-биридан узоқлаштира олмайди. Мушт қилган ҳолда кафтни ёза олади. Бу эса кафтни ёзувчи калта билак мускули фалажланмаганидан далолат беради.

Тўртинчи гуруҳ беморлар билак нерви билак юқори учлигидан дистал соҳасида шикастланган беморлар 17(15,9%)тани ташкил қилди.Бу гурух беморларда ҳаракат бузилишлар кам учрайди. Кўпчилик ҳолларда ёзувчи мушакларни алохида жарохатланиши билан бирга учрайди. Бундай холатларда фақат проксимал фалангаларни ёзиш ҳаракати йўқ бўлади. Сезги бузилишлари I, II бармоқлар ва III билак томони ярми кафт орқа юзасида сезгини йўқолиши кузатилади. Кейинчалик эса цианоз ва шиш кузатилиши мумкин.

Шундай қилиб билак нерви жарохатлари клиникаси турли хил кўринишда намоён бўлади. Бу клиник кўринишлари билак нервини жарохатланиш сатҳига боғлиқ равишда намоён бўлади. Клиникасида бўладиган ўзгаришларни инобатга олиб жарроҳлик амалиёти тури танланади.

107 та беморнинг 29(27,1%) тасида консерватив даво олиб борилди. Шунингдек нервлар регенерацияси ва тикланиши учун: витамин В1, В12, зифорт, прозерин, нейромидин ва дибазол берилди. Гематомалар чандиқланиши олдини олиш мақсадида схема бўйича АТФ, электростимуляция, амплипульстерапия буюрилди. Кафт ва бармоқ ёзувчи мушакларини тонусини сақлаб туриш мақсадида кафт ва бармоқлар кафт бармоқ бўғимигача ёзилган ҳолда гипсли лонгета ёки шина қўйилди.

Билак нерви жарохатланган 107 та беморнинг 78 тасида жаррохлик амалиёти (невролиз, нервнт тиклаш, аутонейропластика, пай мушак транспозицияси) ўтказилди. Беморларнинг ёши 15 ёшгача 12 та, 16-25 ёш 24 та, 26-35 ёш 27 та, 36-45 ёш 11 та, 46 ёш ва ундан катталар 4 та беморда жаррохлик амалиёти бажарилди.

Шулардан 21 та (26,9%) беморда фақат невролиз, пай мушак транспозицияси 35(44,9%), 11та (14,1%) беморда билак нервини тиклаш, аутонейропластика 1(1,3%)та беморда, невролиз билан бир вақтда пай мушак транспозицияси 5 (6,4%) та, пай мушак транспозицияси билан бирга билак нервини тиклаш 2(2,6%) беморда, билак нерви невролизи билан бир вақтда пай мушак транспозицияси ва ёзувчи пайлар тендопликацияси 2(2,6%), билак нерви юза толаси невролизи билан бир вақтда билак нерви чуқур толасини тиклаш жарроҳлик амалиёти 1(1,3%) беморларда бажарилди.

Билак нерви шикастланишларини даволаш усулини танлашда билак нерви турли сатҳларда шикастланишлари намоён бўладиган қўл ва бармоқларда бўладиган ўзгаришларни хусусияти, муддати, касаллик ривожланиши ва беморларнинг ёшига мувофиқ равишда танлаш керак.

Билак нерви янги жарохатланган беморларда биринчи ёрдам жарохатга ҳимоя боғламини қўйиш ва иммоблизация қилиш керак бўлади.

Жароҳатланган нерв атроф тўқималардан нервнинг ҳар иккала томонининг таранг тортилишини камайтириш учун 3-4 см узунликда ажратилади. Эпинервий остига 0.5% новокаин эритмасидан 2-3 мл юбориб нерв охирлари ўткир тиғ билан соғлом жойидан кўндаланг шаклда кесилади. Сўнгра атравматик қилиб 7/0-10/0 ип билан микроскоп остида чок қўйилади. Чоклар ҳар иккала нервни айлантирмасдан ушлаб туриши керак. Тикилган нерв таранглигини камайтириш мақсадида қўлга гипсли иммоблизация қилинади.

Беморларда олиб борилган даволаш муолажаларини таҳлил қилиб, шуни айтиш керакки кузатувларимизда билак нерви жароҳатларида кузатиладиган шакл бузилишларини бартараф қилишда кўрсатмаларга мос равишда жаррохлик амалиётларини бажариш керак. Нерв жароҳати муддати ва жароҳатланиш сатҳини ахамиятга олиб жарроҳлик усулини танлаш керак.

Тўртинчи бобда- Билак нерви ва униг асоратлари билан даволанган беморларни даволаш натижалари баён этилган.

ЭНМГ кўрсаткичлари беморларда даволанишдан олдин ҚТТ 53,13±2,45 51,75±2.32даволанишдан кейин, натижаларини ошганлиги кўрсатди. Латент давр кўрсаткичлари даволанишдан олдин 8,5±0,35ва даволанишдан кейин, 7,45±0,26 натижаларни ошганлиги кўрсатди.

Текшириш натижалари шуни кўрсатдики шикастланган билак нервида ўтказилган невролиз ва аутонейропластика жарроҳлик амалиётлардан кейин М-жавоб ва нерв орқали импульсларни ўтиш тезлигини ошганлигини кўрсатди.

31 та беморда жаррохлик амалиётидан олдин ва узоқ муддатларда динамометрик текширишлар ўтказилди. Билак нерви жароҳатланиш сатҳига қараб 3 та гуруҳга бўлиб ўрганилди.

Биринчи гурух, билак нерви елка юқори, ўрта учликлари соҳасида шикастланган 7 беморларда амалиётдан олдинги касал қўлнинг динамик кўрсаткичлари 3,48±1,32 кг бўлиб соғлом қўлнинг динамик кучига нисбатан 6,98 марта кам.бўлган.

Иккинчи гурух 12 та беморларда амалиётдан олдинги касал қўлнинг динамик кўрсаткичлари 5±1,65 кг бўлиб соғлом қўлнинг динамик кучига нисбатан 5,22 марта кам бўлган. Жаррохлик амалиётидан кейин узоқ муддатдаги натижаларни ўрганганимизда касал қўлнинг динамик кучи жаррохлик амалиётидан олдингисига нисбатан 4,3 марта яхшиланиб соғлом қўл динамик кучига нисбатан 75,6% яхшиланди.

Учинчи гурух 12 та беморларда кафтни ёзувчи мушаклар функциясини сақланиб қолгани ҳисобига биринчи ва иккинчи гурух беморларни касал қўл динамик кўрсаткичларига нисбатан 3-4 марта кўплиги аниқланди. Жаррохлик амалиётидан кейин касал қўлнинг динамик кучи соғлом қўл динамик кучининг 78,8% ини ташкил қилди.

Қўл мушакларининг динамик кучи амалиётидан олдин ва узоқ муддатдаги натижалари орасидаги фарқ анчагина катта чиқди.

Даволанишнинг функционал натижалари кафт олди билак бўғими ва бармоқлар ҳаракатининг ҳажми ва мустақил ўз ўзига хизмат қилиш билан баҳоланди. Қуйидаги баҳолаш мезонлари орқали баҳоланди.

Яхши натижалар- қўлни мушт қилганда актив ёзиш 30-35 градусгача. Биринчи бармоқ узоқлаштирилиши ва бошқа бармоқлар билан оппозицияси тўлиқ. Қўлни сиқиш кучи етарли. Беморнинг олдинги мехнат қобилияти тикланган.

Қониқарли натижалар- кафтни актив ёзиш 15-20градусгача. Биринчи бармоқни ёзиш қисман чегараланган. Мушак кучи етарли. Бемор турли хил қийин бўлмаган ишларни бажара олади.

Қониқарсиз натижалар- кафтни актив ёзиш ва биринчи бармоқни узоқлаштириш, ёзиш йўқ. Биринчи бармоқни оппозицияси ва қўлни мушт қилиш кескин чегараланган.

Жарроҳлик амалиёти билан даволанган беморлар яқин муддатдаги натижалар билак нерви жарохатланиш сатҳини эътиборга олган ҳолда дифференциал ёндашган ҳолда давони олиб бориш ва эрта реабилитацияни бошлаш натижасида 73,3 % гача натижа олинди. 5 % беморларда кафт олди билак бўғимини тўлиқ ёзилмаслиги ва панжа ва бармоқларни ушлаб олиш функциясини тикланмаганлиги аниқланди.

Жарроҳлик йўли билан даволанган у беморларнинг узоқ муддатдаги натижалар 57 та беморда текширилди, 2 та беморда асоратлар кузатилди. Беморлардан 32 (41,3%) тасида пай мушак транспозицияси, 21(28%)та беморда невролиз жаррохлик амалиётлари бажарилди. 2 та беморда I бармоқни тўлиқ узоқлаштира олмаслиги, кафт олди билак бўғимида ёзиш ҳаракатини тўлиқ тикланмаслиги 2 та беморда кузатилди.

Невролиз жаррохлик амалиётидан Узоқ муддатда натижалар таҳлил қилинганда кейин 7 та беморда яхши, 2 та беморда қониқарли ва 1 та беморда қониқарсиз натижа олинди. Қониқарсиз натижалар, жаррохлик усулида даволангандан кейин қўл ва бармоқларда ҳаракат ҳажмини тикланмаслиги, олдингидек сақланиб қолишини қониқарсиз натижалар деб баҳоладик. 1 та беморда невролиз қилиш амалиётидан кейин нерв функциясини тўлиқ тикланмагандан кейин у беморда 6 ойдан кейин пай мушак транспозицияси жарроҳлик амалиёти бажарилди ва яхши натижа олинди.

8 та билак нервини тиклаш жаррохлик амалиёти бажарилган беморлардан ва улардан 5 тасида нерв ўз функциясини тўлиқ тиклади, 2 та беморда сезги фаолияти тўлиқ тикланди лекин кафтни фаол ёзиш фаолияти 250 гача тикланди, 1 та беморда нерв фаолияти тикланмади.

18 та пай мушак транспозицияси қилинган беморларнинг 17 тасида панжа ва бармоқлар фаол ёзиш ҳаракати тикланди, 1 та беморда кафт олди билак бўғими ва бармоқларнинг фаол ёзиш ҳаракати тўлиқ тикланмади. Бу беморда қайта жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва ёзувчи пайлар тендопликацияси бажарилди.

Назоратимиздаги билак нерви шикастланган беморларларнинг тиббий реабилитация даврини биз қуйидаги босқичларга ажратдик: стационар, амбулатор, санатор курорт ва уй шароитидаги реабилитация босқичларига ажратдик. Стационар реабилитация ҳам ўз навбатида ўз ичига жарроҳлик амалиётидан олдинги ва жарроҳлик амалиёти давридаги реабилитацион чора тадбирларга ажратилади. Амбулатор реабилитация даври иммобилизация ва иммобилизациядан кейинги реабилитация чора тадбирлари ажратилди. Жарроҳлик амалиётидан кейинги иммобилизация даври одатда 6 ҳафтагача давом этди. Бу даврда қуйидаги муолажалар қилинди: гипс қўйилган ҳолда нофаол ҳолда соғлом қўл билан бармоқларда ёзувчи ҳаракат машқларни машқларни ҳар бир бармоқларда алоҳида алоҳида бажариш, ДЖТ машқлари. Билак нерви жароҳатланганда панжа ва бармоқлар функциясини бузилишини аниқлаш ва реабилитация босқичини танлаш учун дастур ишлаб чиқилди. Дастур ташҳислаш ва даволашни яхшилаш, консерватив ёки жарроҳлик даволашнинг зурур усулини танлаш имконини беради. Жарроҳлик амалиёти турига қараб, дастур реабилитацияни танлаш, қиёсий равишда ёндашиш имкониятини беради, мутахасисслар томонидан поликлиника ёки стационар шароитларда фойдаланиш мумкин (№ DGU 01904, Расмий ахборотнома №4, 2010й.). Билак нерви невролизи бажарилган 21 та беморда ДЖТ машқлари жаррохлик амалиётидан кейинги кунидан бошланди. Стационардан чиққандан кейин 1 ой давомида амбулатор равишда физиотерапия ва ДЖТ муолажалари қабул қилдилар, даволаш муолажалари 3 ойдан кейин такрорланди. Кейин ҳар 6 ойда санатор-курорт шароитида даволаш муолажалари давом эттирилиб, 3 йил давомида даволаш курси олиб борилди.

Шундай қилиб, билак нерви шикастланган беморларда ишлаб чиқилган босқичли реабилитация ўтказиш билан даволаш натижалари яхшиланади ва ногиронликни камайтиради. Шу билан бирга билак нерви жарохатланган ўтказилган жаррроҳлик амалиётига қиёсий ёндашиш реабилитация муддатини ва ногиронликни камайтиради.

ХОТИМА.

Билак нерви ва унинг асорати бўлган беморларни даволашда жароҳатланиши 6 ойгача бўлган беморларда консерватив даволаш усуллари қўлладик. 6 ойдан кейин ва асорат бўлган беморларда турли хил жароҳатланиш сатҳи ва муддатига қараб жаррохлик усуллари бажарилди. Бу усулларнинг мақсади қўл ва бармоқларни фаол ёзилишини яхшилаш, бармоқлар ушлаш ва бўғимлар ҳаракатини тиклашдир. Бу мақсад йўлида қатор вазифлар белгиланди ва клиник, электронейромиографик, ультрасонографик ва динамометрик усуллар ёрдамида текшириш усуллари олиб борилди. Ҳар қайси даволаш усулини қўллаш учун жиддий кўрсатмалар бўлиши керак. Бу кўрсатмалар кўпгина омиллар - жароҳатланиш сатҳи ва муддати билан, бошқа анатомик стуктуралар ва нервларда жароҳатлар мавжудлиги билан ҳам белгиланади. Ишлаб чиқилган ЭНМГ ва УСГ асосида нерв ўткказувчанлиги 50%дан кам ва нерв устунлариниг бутунлиги бузилмаган бўлган ҳолларда невролиз, нерв етишмовчилиги 2 смгача бўлса, нерв устунлари охир-охирига уланиб эпиневрал чок қўйилади, 2 смдан ортиқ бўлса аутонейропластика бажарилади.

Билак нерви жароҳатлари 6 ой ва ундан кейинги муддатларда мурожаат қилган ва нерв устунларида реконструктив амалиётлар натижа бермаган беморларда пай ушак транспозицияси амалиёти бажарилади. Бундай ҳолларда билак нерви жароҳатланиш сатҳига қараб пай мушак транспозициясининг турли хил усулларни бажариш мақсадга мувофиқ. Бизнинг фикримизча асоратнинг юқори фоизи (радиал девиация) кафт олди билак бўғимида стабилизацияни ҳисобга олмасдан пай мушак транспозициясини бажаришдан. Кафт олди билак бўғимида стабилизациясини эътиборга олиб пай мушак транспозициясини бажарилиши ва жарроҳлик амалиётидан кейин тўла реабилитацион муолажаларни бажарилиши, узоқ муддатга кафтни ёзилишини, I бармоқни узоқлаштириш ҳаракатини чекланиши ва радиал девиация каби деформациялар ривожланиш эҳтимоллигини камайтиради.

Беморларда билак нерви жароҳати ва унинг асоратларини даволашда ишлаб чиқилган усулларни қўллаш натижасида асоратлар сони 7% дан 3,5% гача қисқарди. Янги усулдан фойдаланган ҳолда даволашда жарроҳлик амалиётдан кейинги чандиқли жараёнлар бўғимларда контрактуралар, лигатур оқма яралар каби асоратлар кузатилмади.

  1   2

Разместите кнопку на своём сайте:
поделись


База данных защищена авторским правом ©dis.podelise.ru 2012
обратиться к администрации
АвтоРефераты
Главная страница